← Барча мақолалар
Ҳаёт тезлигини инсон ўзи белгилайди. Кунига битта масалани ечсангиз ҳам кунингиз ўтади…

Ҳаёт тезлигини инсон ўзи белгилайди. Кунига битта масалани ечсангиз ҳам кунингиз ўтади, 10 та масалани 3 та йўналишда бажарсангиз ҳам ўтади ўша кун.
Иккинчи ҳолатда мақсадларингизга тезроқ яқинлашасиз. Бу ерда аҳамиятли жиҳати мақсадларга эришиш малакаси, у сизга келажак мақсадларни тўғрилаб боришга озуқа бўлади. Мақсадга эришиш доимий стимулига эга бўласиз.
Хуллас, кун унақасига ҳам бунақасига ҳам ўтади! Энг ёмони муваффақиятли инсонларга оддий ҳавас кўзи билан қараб туришингиз.
Танлов сиздан - бошқалар муваффақиятини кузатиб чарчамаслик ёки бу муваффақиятга ўзингиз эришишингиз!
Беамалликдан сақланинг!