1. Сиз агар инсон учун муҳим ва аҳамиятли бўлсангиз, у сизга вақтини ажратади. Акс ҳолда…

1. Сиз агар инсон учун муҳим ва аҳамиятли бўлсангиз, у сизга вақтини ажратади. Акс ҳолда, сиз унинг ҳаётидаги аҳамиятингизни ортиқча баҳолаяпсиз.
2. Бирор кишини билмоқчи бўлсангиз, у ҳақида бошқаларнинг гапларига қулоқ солманг, балки у бошқалар ҳақида нима гапираётганига қулоқ тутинг.
3. Муҳаббатни қандай олиш ҳақида ўй фикрларингизни тўхтатинг ва муҳаббат тарқатишни бошланг. Бериш орқали сиз оласиз. Бошқа йўл йўқ.
4. Яқин инсоннинг сўзи дунёдаги барча шифокорлардан яхшироқ шифо беради.
Ва барча жаллодлардан тезроқ ўлдиради ...
5. Ҳеч қачон ўзингизни оқламанг. Яқинингиз олдида ҳам, ҳатто бегона олдида ҳам. Севмайдиган одам барибир сизга ишонмайди, севган эса ўзи сиз учун бир баҳона топиб беради.
6. Агар сиз бир вақтнинг ўзида икки нарсани ёқтириб қолсангиз, доимо иккинчисини танланг. Чунки биринчи танлов агар сизга аниқ ёққанида кейингисини ёқтирмас эдингиз.
💬Сиз қандай қўшимча фикрлар келтира оласиз? Коиментарийларда фикр билдиринг…