← Барча мақолалар

Кун давомида юрамиз, ишлаймиз, ўйлаймиз, кўрамиз, эшитамиз, ҳаёт кечирамиз. Бундан…

· 1 дақиқа ўқиш

Кун давомида юрамиз, ишлаймиз, ўйлаймиз, кўрамиз, эшитамиз, ҳаёт кечирамиз. Бундан ташқари минглаб жараёнларда минглаб ҳаракатларни амалга оширамиз.

Тананинг барча аъзолари биз учун ишлайди: қўллар, оёқлар, кўзлар, қулоқлар, мия, у ёки бу нарсани амалига ёрдам беради. Хуллас яшашни бу аъзоларсиз тасаввур қилиш мушкул.

Ухлаётганимизда тана аъзолари дам олади. Фақат тананинг бир аъзоси бундан мустасно. У биз учун кеча-ю кундуз тўхтовсиз ишлайди, бу бизнинг юрагимиз!

Қалб юракдадир, шундай экан, юрагимиз, қалбимизга қулоқ солишда уни сезишда, унинг ишораларини пайқаб ҳаёт йўлимизда равон юришимизда фойдаланайлик.

Қалбингизга қулоқ солинг! Одамларнинг фикрлари, сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари  ҳаловатингизни бузишига, ички овозингизни сукунатга солишига йўл қўйманг.

Бизнинг юрагимиз Аллоҳ учун уради ва нима қилиш кераклигини аллақачон билади.

ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин Дўстлар!

✅Umid Hudoyberdiyev
📝Яқинларга улашинг♾

#тафаккур#юрак#ҳаёт