Муаммоларнинг сабаби бизнинг бошимизда.
Ўқитувчи бир стакан сув олиб, талабалардан сўради:
- Сизнингча, бу стаканнинг оғирлиги қанча?
- Тахминан 200 грамм, - жавоб беришди талабалар.
- Кўриб турганингиздек, оғирлиги катта эмас, - деди ўқитувчи ва сўради:
- Агар мен бу стаканни бир неча дақиқа ушлаб турсам нима бўлади?
- Деярли ҳеч нарса.
- Уни бир соат шундай ушлаб турсам-чи?
- Қўлингиз чарчайди.
- Aгар мен уни бир неча соат ушлаб турсам-чи?
- Қўлингиз оғрийди.
- Тўғри. Агар бир кун давомида стаканни шундай ушлаб турсам-чи?
- Қўлингиз қотиб қолади, ҳатто фалаж бўлиб қолиши мумкин, - деб жавоб берди талабалардан бири.
- Яхши, - давом этди ўқитувчи, - лекин стаканнинг оғирлиги ўзгарганми?
- «Йўқ», деб жавоб беришди.
-Унда қўл оғриғи қаердан пайдо бўлди?
- Узоқ вақт давомида ушлаб турганингиздан. -Оғриқдан қутулиш учун нима қилишим керак?
- Стаканни куйиб юбориш - жавоб беришди.
«Ҳаёт муаммолари билан ҳам худди шундай», деди ўқитувчи.
- Сиз уларни бир неча дақиқа давомида бошингизда ушлаб турасиз - бу нормал ҳолат.
Агар сиз улар ҳақида соатлаб ўйласангиз, оғриқ хис қилишни бошлайсиз. Агар сиз улар ҳақида кунлаб ўйласангиз, у сизни фалаж қила бошлайди ва сиз бошқа
ҳеч нарса қила олмайсиз. Оғриқдан халос бўлиш учун муаммоларни бошингиздан чиқариб ташланг. Муаммони ҳал қилиш керак, агар қайсидир сабабларга кўра уни ҳозир ҳал қила олмасангиз ўйлаб сиқилгандан ҳал бўлиб қолмайди. Фақатгина сизга ечим топишга тўсқинлик қилади.
❤Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊Яқинларингизга улашинг