Қоғоз пуллар қачон ва қаерда пайдо бўлган?

Қоғоз пуллардан олдин танга🪙 энг муваффақиятли тизимлардан бири эди.Чунки улар кичик вазн ва ҳажм билан юқори нархга эга бўлган. Бундан ташқари, уларни қулай тарзда ташиш, сақлаш, бирлаштириш, майдалаш мумкин эди.
Товар-ишлаб чиқариш муносабатларининг кенгайиши билан айирбошлаш эквиваленти қийматини ошириш зарурати юзага келди, катта миқдордаги қимматбаҳо товарлар ҳолатида бу муаммога айланган еди.
910 йил пулнинг ривожланиши тарихида бурилиш нуқтаси хисобланади - айнан ўша пайтда Хитойда қоғоз пуллар пайдо бўлган.🐼
Улар дастлаб «қимматли қоғозлар» ёки «вакиллик пуллари» деб номланган.
Агар илгари уларнинг моҳияти табиий пул (тегишли қийматдаги) чиқариш мажбуриятларидан иборат бўлса, бугунги кунда қоғоз банкнотларнинг ўзи пулга айланди.
Пул кўплаб шакл ва ривожланиш босқичларини босиб ўтди, бу эса инсониятга пулнинг қадр-қиммати ва аҳамиятини тўлиқ англаш имконини берди. Шундай бўлсада бир нарса абадий қолмоқда - уларни бошқариш санъати. Пул топиш санъат эмас, уни тўғри бошқариш санъатидир.
❤Umid Hudoyberdiev🙂
🕊Яқинларингизга улашинг