Аввал СМС

Бирор кишига иш вақтида қўнғироқ қилишдан олдин СМС орқали суҳбатга розилик сўраш одобдан саналади.
Ушбу одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмаслик қўпол кўринади, сабабини эса кўпчилик англамайди.
Ҳаммаси жуда оддий.
Ўзингизнинг масалангиз билан суҳбатдошни ишдан тўсатдан чалғитиб безовта қилиш, айниқса масала ундан кўра сизга кўпроқ керак бўлса. Бу суҳбатдошингизни шахсий чегараларини бузишдир.
Аммо СМС орқали ҳозир гаплашиш қулайми деб сўрашнинг ўзи кифоя эмас. Масаланинг моҳиятини қисқача таърифлаш лозим - суҳбатни қачон ўтказишни ўзи ҳал этиш имконини яратинг. Эҳтимол, сиз ҳамма нарсани СМС ёзишмаларда ҳал қиласиз.
Агар муҳим савол билан қўнғироқни огоҳлантирмасдан қилсангиз, узоқ саломлашиш, "Безовта қилмадимми?"- деган ортиқча гаплар, иккиланишларсиз масалани аниқ ва лўнда изоҳлаш лозим.
Ўзгалар вақтини қадрланг! Инсонни ҳайвондан фарқланадиган жиҳати - фаҳми, фаросати ва одобидир. Одобингиз албатта кўринади, сезилади ва хуш келади!
Унутманг!!!
Суҳбатдошингизда ўғирлашингиз мумкин бўлган энг қимматли ва қайтариб бўлмайдиган ресурс бу - вақтдир!
❤Umid Hudoyberdiev🙂
🕊Яқинларингизга улашинг