← Барча мақолалар

Метрода ўтказилган социал эксперимент

· 2 дақиқа ўқиш

Мусиқачи 45минут давомида Баҳнинг 6та асарини 🎻ижро этди. Шу вақт ичида метро бекатидан 1100та одам ўтди, аксарияти ишга шошилаётган эди.

45 минут ичида фақатгина 6та одам тўхтаб скрипкачининг ижросидан баҳраманд бўлиб яна йўлида давом этган, 20таси эса унга пул берган, жами 32$ йиғган. Скрипкачи ижросини якунлаганини ҳеч ким пайқамади ва ижодини тан олиб қарсак хам чалгани йўқ.

Ўша скрипкачи Дунёдаги энг иқтидорли мусиқачиларидан бири Жошуа Белл бўлган. У ҳозиргина баҳоси 3.5млн $ тенг бўлган Страдивали скрипкасида одамзод тарихида ёзилган энг қийин композициялардан бирини ижро этди.
Жошуа Белнинг метродаги ўйинидан 2 кун олдин Бостон театридаги концертига ўртача нархи 100$ бўлган ҳамма билетлар сотиб бўлинган эди.

"ЖОШУА БЕЛНИНГ метродаги яширин ўйини" лойиҳаси инсонларнинг қадриятлари ва қабул қилишини ўрганиш мақсадида ташкил қилинган социал эксперимент бўлган.

Экспериментнинг вазифаси куйидаги саволларга жавоб олиш бўлган.
Оддий муҳитда, ноодатий шароитда биз гўзалликни қабул қила оламизми? Ноодатий ҳолларда биз ўзгаларнинг иқтидорини тан оламизми? Ҳозирги ҳаёт тезлигида, ўзгалар томонидан қўйилган марраларни забт этаман деб бизга муҳим бўлган нарсаларни унутиб қўймаяпмизми? Aслида ҳаёт пойгасида биз нимадан ўзимизни маҳрум қиляпмиз?
Жавоб битта👉 ҲАЁТДАН

❤Umid Hudoyberdiev🙂
🕊Яқинларингизга улашинг

#эътибор#шароит