Ўзбекистон Ижтимоий тараққиёт индекси 2022 йил натижаларига кўра - 66,2 ни ташкил этди.

Ижтимоий тараққиёт индекси ўсиши бўйича Ўзбекистон 2022 йил натижаларига кўра +10,46 поғона кўтарилиб, кескин ўсиш суръати рейтингида 3 ўринни эгаллади.
Ижтимоий тараққиёт Индекси – бу жамиятнинг ўз фуқароларининг асосий инсоний эҳтиёжларини қондира олиш, фуқаролар ва аҳоли гуруҳларига ҳаёт сифатини сақлаб қолиш ва қўллаб қувватлаш имконини берадиган асос (базис) қуриш, шунингдек, барча кишиларга ўз салоҳиятларига эришишлари учун имкониятлар яратиб бера олиш қобилиятидир.
Ижтимоий тараққиёт индекси учта ташкил этувчидан иборат:
✅ инсоннинг асосий эҳтиёжлари,
✅ фаровонлик асоси,
✅ имкониятлар.
🇺🇿Ўзбекистон аҳолисининг ҳаёт сифатини ошириш борасида муваффақиятга эришилиши лозим бўлган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари:
🚑аҳоли саломатлигини яхшилаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар сифатини ошириш;
🍀атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва уни ифлослантиришга қарши чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш;
⚖️ аҳолининг шахсий ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни ижобий томонга ўзгартириш;
🏠хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалий чораларни амалга ошириш;
🎤сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги ишларда сифат ўзгаришларига эришиш.
❤️ Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊 Яқинларга улашинг