← Барча мақолалар

АБУ АЛИ ИБН СИНО (980-1037) – ўрта асрларда яшаган буюк олим. Ибн Синонинг бизга…

· 1 дақиқа ўқиш

​​АБУ АЛИ ИБН СИНО (980-1037) – ўрта асрларда яшаган буюк олим. Ибн Синонинг бизга қолдирган илмий ишлари жуда кўп бўлиб, у ўша давр билимларининг ҳаммасини ўз ичига қамраб олган.

Ўрта асрларда «Тиб Қонунлари» асари нафақат Шарқда балки Ғарб мамлакатларининг университетларида ҳам талабалар учун тиббиётдан ягона қўлланма бўлган.

Асрлар давомида жадал ривожланиб келаётган илм-фан йўналиши-МЕДИЦИНАнинг номида ҳам унинг исми борлиги алломанинг инсоният ривожига қўшган улкан ҳиссасининг исботидир.

Тиббиёт соҳасидан ташқари олим астрология, табиатшунослик, метафизика, мусиқа, шеърият, психология, геология, файласуфликга қизиқган.

Ибн Синонинг «Китоб уш-шифо» асарида тиббиёт илмлари билан бирга ботаника, геология, минералогия, астрономия, математика, кимёга оид кўп маълумотлар келтирилган.

Унинг тоғларнинг вужудга келиши, ер юзасининг вақт ўтиши билан ўзгариб бориши, зилзиланинг сабаблари каби турли жараёнлар ҳақидаги фикрлари кейинчалик геология илмининг мустақил равишда ривож топишига катта таъсир кўрсатди.

Астрономия соҳасида, Берунийнинг қўл ёзмаларининг бирида Ибн Сино ой тутилишини кузатишдан фойдаланиб, шаҳарнинг узунлигини аниқлашнинг дастлабки усулини татбиқ қилгани ҳақида маълумот бериб ўтилган.

Бу аллома тўғрисида Сиз нима қўшимча факт келтира оласиз?

❤Umid Hudoyberdiev🙂
🕊Яқинларингизга улашинг