← Барча мақолалар

Ўйла, ифодала, ... - ёз

· 1 дақиқа ўқиш


Қисқа хабарлар (смслар) ҳақида фойдали маълумот.✅

Интернет орқали хабар (смс) юборишдан олдин, фикрингизни аниқ ифодалашга ҳаракат қилинг. Саломлашиш қисмини қисқартиринг. Агар сиз хабарни қисмларга бўлиб юборсангиз -
✅"салом"
✅"яхшимисиз?"
✅"ишларингиз яхшими?"
✅"уйдагилар яхшими?"
✅"болалар катта булаяптими?"
✅ "саволим бор"
✅ "мен буни ва буни қилишим керак"
✅"бу ва бунинг учун"...
- сиз хабар юборган одамда озгина безовталик ва ғашлик ҳиссини уйғотиш эхтимоли бор.

Баъзида оддий мурожаатни ҳам аксарият қисмини узоқ саломлашиш ташкил этади.

Кейинчалик бу ҳис сизнинг хабарларингизни очишдан олдин ҳам пайдо бўла бошлайди,🤨 чунки ҳар бир юборилган хабар оҳанг ёки вибрация кўринишида огоҳлантириш кўринишида етиб боради.🎶📱

Агар инсон банд бўлса, ҳар бир кейинги хабар унинг асабларини қитиқлашни бошлайди.

Тасаввур қилинг-а, у ўзининг барча ишларини ташлаб, узоқ саломлашишга, муаммо ёки саволни шакллантиришингизни кутиши қандай бўлади?

Хабарларда саломлашиш билан фикрларингизни қисқа ва лўнда ёзинг. Энг асосийси нима демоқчилигингиз 1та ёки 2та хабарда ифодалансин.📝

Ўзингизни ва  Бошқа одамларнинг вақтини ҳурмат қилинг.

❤Umid Hudoyberdiev 🙂
🕊Яқинларга улашинг

#вақтқадри#эътибор#ибрат