← Барча мақолалар

Хулосага шошилманг!

· 1 дақиқа ўқиш

Ўғирлаб кетилиб, эрталаб қул бозорда қўлдан қўлга сотилиб, кечқурун учинчи қўл Хожасининг - уни озод этиши муносабати билан мушк ҳидли қўлини ҳузур ила ўпган 8 ёшлик ҳур болакай ҳодисасини эсланг!

Болакай: Қурони Каримда исми зикр этилган ягона саҳобий Зайд ибн Ҳориса
Нажоткор: Икки олам сарвари Муҳаммад Алайҳиссалом

Доим ҳам сиз ёмонлик деб ўйлаган ходиса - ёмонлик, яхши деб хисоблаган ходиса хали чин яхшилик бўлмаслиги мумкин!

Мўмин киши ҳар қандай вазиятда яратганга ҳамд айтади. Алхамдулиллаҳ!

Жума кунининг фазилати сизга бўлсин!

✍️ Umid Hudoyberdiev

#ибрат#ҳамд#яхшилик