← Барча мақолалар

Қадр кечасини топишнинг йўли…

· 1 дақиқа ўқиш

Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ ва у фурсатдаги ибодат улуғ ажр ва савоблар билан мукофотланади.

Лайлатулқадр кечасини топиш мусулмон учун улкан бахт, аммо тафаккурлик инсон уни топиш йўлидаги ҳаракатлари бошқача бўлиши керак деган ожиз фикрдаман.

Аллоҳ Рамазоннинг охирги 10 кунлигининг тоқ кунларига Қадр кечасини жойлагани ҳикмати беҳисобдир. Уни инсон айнан мерганга ўхшаб айнан нишонни топиш эмас балки бошқа тарафдан фикр юритганда Аллоҳ биздан ўша кунга берилажак баракатларни амалларини оз бўлсада доимий, одат сифатида амал қилишимиз учун кўникма ҳосил қилишга ундамоқда.

Демак, Қадр кечасини топмоқчи бўлган тафаккурли мусулмон киши уни топиш учун кам бўлсада амални доимий одат сифатида кўникма кўринишида ўзида тарбиялаб бориши зарур. Чунки оз сўзини Қадр кечасига таққослайдиган бўлсак, у кундаги зарра амал 1000 ойда қилинган амалдан афзалдир.

Умумий қилиб айтадиган бўлсак амални муккасидан кетиб, бир кунда ҳамма амални бажариб кейин Рамазондан ташқарида беамал ғафлатда юргандан кўра - оз бўлсада доимий амал афзалдир.

Савоб ишни ҳар ким,
Ҳар куни қилиши керак
!

Дўстлар, Қадр кечасини мукаммал, тўлалигича топишингизга тилакдошман!

✍️ Umid Hudoyberdiev

#тафаккур#қадркечаси