← Барча мақолалар

Ҳамма нарса яхшиликка…

· 1 дақиқа ўқиш

Инсон дуода яхшиликни сўраб, ёмонликдан паноҳ тилайди. Лекин яхшилик ва ёмонлик доим ҳам инсон тасаввуридагидек бўлмайди.

У ўз ўй-хаёлидаги яхшиликни истаб дуо қилади. Аслида эса бу унинг учун ёмонлик бўлиши мумкин. Тақдир унга бир ишни ихтиёр қилса, уни ёмонлик деб ҳисоблайди. Кейин кунлар ўтиб, унинг яхшилик экани аён бўлади.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади:
«Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз» 
(Бақара сураси, 216-оят).

Барча эзгу ният ва дуоларингиз ижобат бўлсин!

✍️ Umid Hudoyberdiev

#дуо#яхшилик#ижобат