Дуо кучи…

Довуд пайғамбар Аллоҳдан солиҳ фарзанд сўраб илтижо қилди. Боланинг умри қисқа бўлади ва унга фақат тўққиз йил умр бераман деган жавоб келди.
У боланинг исми Сулаймон эди. У улғайган пайтида Довуд пайғамбар унинг қўлига қумғон (обдаста), елкасига сочиқ осиб:
- Ўғлим меҳмонларнинг ёшми, қарими ҳаммасининг қўлига сув қуйиб тургин.
Довуд пайғамбарга келган ёш қарининг ҳаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутун бўлсин, деб раҳматлар, дуолар айтарди.
Аллоҳнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман, дегани Довуднинг эсида эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради.
Шунда Хақ Таоло минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман. Сулаймон узоқ умр кўради, У барча ердаги маҳлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балиқларнинг тилини биладиган бўлади.
Азизлар бемани ишларда эмас балки дуо олишда мусобақалашайлик!