← Барча мақолалар

Ошқозон рўзаси…

· 2 дақиқа ўқиш

Ойлар султони Рамазоннинг баракоти ва файзини ва бу ойдаги Аллоҳнинг раҳматини инсонлар кўра билганда эди ҳар ой Рамазонни даъво қилар эди.

Рамазон ойида шундай савоблар ва баракотлар, махфират ваъда қилинадики тафаккур этадиган инсон ўйланиши керак - Нахотки оддий пархезга шунчалик афзаллик деб?

Рамазон рўзаси инсонга шундай фурсатки, унда бизга одат бўлган егулик ва суюқлик ичмаслик билан кифояланмайди.

Рамазонда Аллоҳ розилигини топишга қуйидаги инсон аъзолари рўзасига эътиборингизни қаратамиз:

👅Тил рўзаси - ёмон сўзлардан тийилиш, ғийбат, фисқ, фасод ва ёлғонни тарк этиш.

👀Кўз рўзаси - ёмон нарсага қарамаслик, кўзни тийиш, бекорчи нарсага кўз нурини сарфламаслик.

🙌👣Қўл ва оёқ - ёмон ишларни қилмаслик, ёмон йўлга юрмаслик, кўлни тийиш, шубхалик ишга қўл урмаслик.

👂Қулоқ - ёмон сўзлар, ғийбат ва бекорчи нарсаларни эшитмаслик.

💭Фикр - яхши гумонда бўлиш, тўғри фикр юритиш, яхши ният қилиш, тафаккур қилиш, илмга интилиш.

🤍Руҳ - руҳни озуқлантириш, иймонлашиш, янгиликка интилиш, Аллоҳни таниш, кўпроқ тафаккур этиш, ибодат.

👨‍👩‍👧‍👦Оила ва инсонлар- халимлик, табассум, силаи рахм, ота-онанинг хизмати, фарзандларга амру маъруф, нафақаи аҳли-аёл.

Рамазон рўзаси фурсатини ғанимат билиб, фақатгина пархездек тор доирада қарамасдан юқоридаги рўза турларига ҳам эътибор қаратиб Аллоҳ розилигини топишингизга тилакдошмиз!

Рамазон ойининг шукуҳи ва баракоти тўлалигича сизга бўлсин!

✍️ Umid Hudoyberdiev

#тафаккур#рўза#ибрат