← Барча мақолалар
Эзгуликни дилларда элаб,
Ёд туйғуни учирсин нур – ел.
Қалбни иймон нурига белаб,
Дил ёритар – нур – азоним, кел,
Муштоқ кутган – Рамазоним кел.
Кўксимизни соғинч забт этган,
Соғинчларга буркангандир эл.
Ҳамма интиқ – зориқиб кетган,
Дил ёритар – нур – азоним, кел,
Муштоқ кутган – Рамазоним, кел.
Нурсиз тунлар тонгга айлансин,
Ҳар тонгимиз бонгга айлансин,
Ҳаёт хуштаъм онга айлансин,
Дил ёритар – нур – азоним, кел,
Муштоқ кутган – Рамазоним, кел.
Сен таратиб сабр ифорин,
Ҳадя этиб мўминнинг борин,
Ва ёғдириб савоблар қорин,
Дил ёритар – нур – азоним, кел,
Муштоқ кутган – Рамазоним, кел.
Рамазон ойи муборак бўлсин!