← Барча мақолалар

Фанатизм!🛑🙅

· 2 дақиқа ўқиш

Муккасидан кетиш!

Инсонларда ўзига наф бермайдиган бирор бир нарсага боғлиқлик, қайғуриш ва ўзини қийнашга мойиллиги мавжуд!

Бу бирор бир спорт турига (футбол) командасига кўр кўрона мухлислик, бирор бир сиёсатчига ихлос, товар брендга боғланиш, бир нарсага хушини йўқотгудек муккасидан кетиш ва хоказо.

Нима беради сизга МЕССИнинг голи ёки гол ура олмаслиги?
- Агрессия!!!

НЕГА?

Гол уролмаса, ютолмаса тушунарлик, тушкунликга тушасиз, агрессиянгиз ошади - Урсачи, Ютсачи
- “Кўрсатиб қўйдику, Ана биз зўрмиз, Сенлар пастсизлар, баттар бўлларинг
- Аргессия!!!?

Агрессия буюртма берганмидингиз???!
- Марҳамат!

Нима беради сизга спортчининг нархи ва контракти катталиги? Мотивация!!!
Ок зўр! Лекин бу мотивация сизга илхом беряптими, ҳаракатга ундаяптими?? Шу мақсадга етишга кўзингиз етадими? Спорт билан шуғулланяпсизми?
Шу жойини битта текширинг!

Хиссиётни ташқарига чиқариш, хузур олиш!🤔

Агар сиз хиссиёт ва энергиянгизни чиқариш учун фақат Гол кўришингиз керак бўлса бу муаммо. Фанат командаси ғалабасини кўриши натижасида организмида дофамин - бахт гормони ажралади ва унга ўрганиш - касаллик. Хаётий бошқа кўп холатларда бу гормон ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади!

Криштиану Роналду билан 1 кун ягаб кўришни тасаввур қилинг унинг даражаси, тарбияси балки яхши жихатлари ҳам сизга эриш туюлиши мумкин.

Бир тарафлама муҳаббат!

Кумир мухлислар учун, эътибор беринг кўпликда, сиз битта кумир учун мухлислик қиласиз, кумир эса парвои палак бор бир дона мухлисга, танимайди ҳам, билмайди ҳам, ўлиб кетса иши йўқ! Нахи бундай бир тарафлама муҳаббат!?😅

Наф олмоқчимисиз - соғлиқ учун спорт билан бевосита шуғулланиш қандай гўзал, Футболни дўстлар билан ўйнаш керак токи у бирлаштириш, фокус, жамоада ишлаш ва мақсадга эришиш иштиёқини ривожлантириш хусусиятига эга!

Барчага хаётида шахсий ютуқлар, муваффақиятлар, кўп натижалар ва АСОСАН шахсий ГОЛлар тилайман!

“ГОЛ”ни ўзингиз шахсан уринг, ютуқларингиз кўп бўлсин!!!

✍️ Umid Hudoyberdiev

П/с: Ашаддий мухлислари ҳафа бўлмасин, мақсад уларни бошини кўтариб атрофда бошқа завқ оладиган нарсалар талайгина эканлигига урғу бериш!

#танқид#тафаккур#ибрат