Хаётимизда маълум бир ўзгариш, янгилик ва бошланишларни - душанба, ой боши, йил бошига…

Хаётимизда маълум бир ўзгариш, янгилик ва бошланишларни - душанба, ой боши, йил бошига мўлжаллаймиз ва одатда у мақсадимизга 70% холатларда етишмаймиз. Сабабларидан бири - кейинга суриш, ғайратсизлик ва беқарорлик.
Яна бир сабаби сифатида мен ўша ибтидо кунининг баракоти бошқа кунларга нисбатан эҳтимол озлиги сабабини келтишим ҳам мумкин!
Ҳар қандай бошланишларга ожиз фикримча энг афзал кун сифатида ҳафта кунларининг ичида сайиди Жума кунини келтирган бўлар эдим! Чунки айнан Жума куни ҳаммамизга маълум ва машхур бошланишлар руй берган, ва шу кунга бизга маълум ходисаларнинг интихоси башорат қилинган!
Шундай экан! Неки бошламоқчи бўлсангиз Жума куни - яъни Бугун - энг афзал фурсат, фурсатни бой берманг, ўзгаришга, юксалишга ва ривожланишга айнан бугун қадам қўйинг!
Ҳар бир бошланишларингизда сизга муваффақият, барака ва куч-ғайрат тилайман!
Дўстлар, Жума кунининг файзи, баракоти ва шукуҳи Сизга бўлсин!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!