← Барча мақолалар

Жуда осон ишлар...

· 2 дақиқа ўқиш


• Пиёда ўтиб кетиши учун бурилишда тезликни пасайтириш жуда осон: шунда (агар мавжуд бўлса) унинг пальтоси ҳам, виждонингиз ҳам тоза бўлади.

• Ўйинчоғини синдирган болага: “Яхши, болам, кейинги гал эхтиёткор бўлинг!”, деб айтиш жуда осон. Гўё у пластмас матохни эмас, юрагингизни синдириб ташлагандек унга ярим соат давомида қичқиририш ноўрин!

• Онангизга кейинроқ эмас, хозироқ қўнғироқ қилиб сайидул айём билан табриклаб хол сўраб қўйиш жуда осон.

• Концерт ёки спектакльдан сўнг тик туриб олқишлаш жуда осон. Санъаткорларга олқиш уларнинг мукофоти, сиза бадантарбия уларга эса эътироф.

• Агар бирор нарсага рози бўлмасангиз, фикрингизни ўзингизда сақлаш жуда осон ва заҳарли сўзлар, узоқ мухокама ва изоҳларга кетадиган кучингизни хайирга сарфлашингиз мумкин.

• Йўл берганга, жой берганга, хатингизга тезда жавоб берганга, сиз билан тушлик қилишга рози бўлган дўстингизга миннатдорчилик билдириш ва “Раҳмат” деб табассум хадя қилиш жуда осон; аслида хеч ким хеч кимдан қарздор эмас - Қарздор бўлганингиздан кўра, сизга қарздорлар кўп бўлиши афзалроқ!

• Сизга бахт келтирмайдиган барча нарсага "йўқ" дейиш жуда осон: сизнинг қадр-қимматингизни билмайдиган, кўнглингизга ёд бўлган ва позитив энергиянгизни суғуриб оладиган одамларга, қўпол одамларга ва ёлғончиларга, мунофиқлар, ёқимсиз мусиқа, зерикарли китобларга...

Аввал ўзингизни ҳурмат қилинг:
Сизни синдирадиган ҳамма нарсага "йўқ", сизни бахтли қиладиган ҳамма нарсага "ҳа"!

• Ҳаммаси жуда осон ишлар!
Яқинларингизга бесабаб - «Ассалому алайкум! Борингизга шукур! Соғ-саломатмисиз?» ёки яқин инсонингизга “Мен сизни Аллоҳ учун севаман!” матни билан СМС юбориш жуда осон. Сабаб шарт эмас! Шу инсонлар борлиги учун!

Баъзи қоидаларни бузиш, кулгили бўлиш, ухлаб қолиш, умуман олганда Позитив бўлиш- Жуда осон!

"Раҳмат!", "Яхши!", “Зўр”, "Мен сиз биланман!", "Мен сизни яхши кўраман!", "Сизни кўрганимдан хурсандман!", “Кўринишингиз аъло даражада!, “Сизга умуман гап бўлиши мумкин эмас!”, “Борингизга шукур” - шу ва бошқа Сизга оддий ва баъзида эгоингиз йўл қўймайдиган билдиришлар - агар билганингизда эди қандай инсонни сонияга бўлса ҳам бахтли қилади!

Ҳайирли кун Дўстим!

Саййидул айём, Хажжул масокин кунининг баракоти Сизга бўлсин Азизлар!☀️

✍️ Umid Hudoyberdiev

#ибрат#химмат