Суғурта тўлайди!

(қаёққа ҳам боради)
💰1 млн АҚШ долларга $ баҳоланаётган машхур рассом Малевичнинг шогирди - Анна Лепорскаянинг «Три фигуры» деб номланган санъат асарини - Екатеринбургдаги кўргазмада номаълум «Бузғунчи» томонидан, картинадаги қиёфаларнинг кўзини чизиб қўйиши орқали, уни оригинал холати бузилди.
Энг қизиғи! Бутун галлереядаги Картиналар суғурталанган! Лекин «Альфа-страхование» суғурта ташкилотининг омади чопибди, чунки…
👨🎨«Соавтор» ручкани қаттиқ босмагани сабабли картина бўёқлари юзасига хиёл зарар етказилган. Картинани тиклаш ҳаражати реставраторлар томонидан атига - 3 минг $ АҚШ долларига тенг деб баҳоланди.
Регресс, яъни зарарни айбдордан ундириш ишлари ҳам чипакка чиқди, чунки Ички Ишлар ходимлари «айбдор йўқлиги, жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ва зарар миқдори камлиги сабабли» маъмурий иш очишдан бош тортишди.
Бу холатдан сўнг қолган картиналарга ҳам, суғурталовчи талабига кўра, химоя экранлари ўрнатилди!🥸