← Барча мақолалар

Диққат эксперимент!

· 1 дақиқа ўқиш

⛔️Видеони кўрмай туринг, олдин ўқинг.

Встречают по одёжке,
Провожают по уму!
🤵

- деган рус дўстларимизнинг азалий мақолини амалда хис қилиб кўрамиз.

Ўзб.:
Кийимга қараб кутиб оладилар, Ақлга қараб кузатадилар!

Видеони куришни бошласангиз, аввал мўйловлик амаки сизда бомж, ичувчи киши сиймосидан - то файзли ва фаросатли бир ўзбек фуқаросигача секин ўзгаради. Бошида агар қандайдир ирганиш сезган бўлсангиз, видео охирида бу кишига нисбатан Сизда илиқлик туйғуси уйғонади.

Бизни миямиз шундай яралган - архивдаги маълумотларга асосланиб тез баҳо беради, кейинчалик мазмунга эътибор қилади ва бу мазмунни архивга сақлаб хулосасини ўзгартиради.

Хулоса. 🤔
Ташқи кўринишда гап кўп!
Сиз ким бўлсангиз, нима демоқчи бўлсангиз камида ушанга мос кийининг, одамларни адаштирманг. Кааатта пуллар, оборотлар хақида гапирмоқчи бўлсангиз ўшанга яраша кийининг.

Бу эффектни тескарисига ишлатадиганлар ҳам бор!🤫

✍️ Umid Hudoyberdiev

P/s:
Агар Аллоҳ учун севсанг,
Муҳаббат ҳам ибодатдур!

#ибрат#фаросат