Бахтга тайёрмисиз?
Бир қишлоқда бир болакай яшар экан. Куни бўйи уйда ўтириб хеч вақо қилмасдан ўз бахтини кутар экан. Кунлардан бир кун у донишманд-отасидан сўрабти.
- Отажон, қандай қилиб бахтимни топсам бўлади?
- Болажоним, кенг далага чиқ, изла, у ерда нима ушласанг - ўша - сенинг бахтинг!
Кенг майдонга чиқса, оппоқ тойчоқ 🐴чопқиллаб юрибти. Уни ушлашга отилибди, тута олмабти. Ўтлар орасидан қуён 🐇сапчиб югуриб қолибди. Болакай уни ушлашга шошибди, ҳаракати зое кетибти. Қарасаки гўзал кабутар🕊, уни кетидан чопибти, эх қаёқда дейсиз, ушлай деганда учиб кетибти.
Махзун болакай қараса, бир чеккада ола қарға, қурт қумусқа титиб юрган эмиш, хорғин болакай унга қўлини чўзса - ушлаб олибти!
- Нахотки сен мененинг бахтим бўлсанг? - сўрабти у ола қарғадан.
- Йўқ албатта, мен сенга қандай бахт бўлай, лекин хақиқий бахтни ушлашни ўргатишим мумкин!
- Қандай? - деб шошиб қолибди болакай.
- Томорқангда шароит хозирлаб, сомон, арпани тайёрлагин, Оқ тойчоқ сомонга ўзи келади ва сен билан қолади. Иссиқ жой таёрлаб сабзовотлардан қўйгин, қуён аста келади ва қўлга секин ўрганади.
Уйинг атрофига донлардан сепиб тур, кабутарлар ўзи келиб уйинг томидан макон қилади, оила қуради ва уйингга файзу-барака олиб киради.
Истакларингизга шароит хозирланг!
Сиз учун бахт нима?👇
💰Бойлик!?
- Химматингиз устида ишланг, қулочингизни кенгайтиринг! Олишдан кўра беришни севинг!
🥇Обрў-эътибор?!
-Тўғри сўз, қатиятли, бир сўзлик, камгап ва адолатли инсон бўлишга интилинг.
🔬Илм!?
- Сабр, матонат, зехн ва қунт устида ишланг.
👨👨👦Дўстлик!?
- Хушмуомала, хушфеъл вв хозиржавоб бўлинг. Фаросат ва тарбиянгиз ўзига жалб этсин.
🏭Бизнес!?
- Тадбирли ва тараддудли бўлинг, таваккалчилик ва рискга тайёр туринг, уни жиловлашни ўрганинг.
🧘♂️Саломатлик!?
- Пархезкор, ҳаракатчан бўлинг, нафсни жиловланг.
👨👩👦Оила ва яқинлар!?
- Силаи раҳм, кўмак, ўрнак ва ибрат.
📖Хақга яқинлик!
Аллоҳга кўнглингизда жой хозирланг, ихлос ва муҳаббат ила унинг фарзларини бажаринг, қалбингизни покланг, юмшатинг, хақиқат ва илмга интилинг. Тақво қилинг!
Бировга қуруқ тақлид, хавас, сохта ихлос ўзингизга душман, у мақсадларга олиб келмайди!
Бахт ва саодатга - унга шароит яратиш билан эришинг!
P/s: БУГУНДАН БОШЛАНГ!!! Сезганмисиз? - Файз ва барака фақат пок ва тоза уйда мехмон бўлади, ювилган мошина равон юради. Жохил қалбда зиё бўлмаганидек, Хақ фақат пок, ҳалим кўнгилга киради.
Яқинларингизга ҳам улашинг,
уларни иқболига сабабчи бўлинг!