«Тижоратда қадрият ва диёнат» 💰
Сайид Раҳматуллоҳ Термизий МФактор платформасида «Тижоратда қадрият ва диёнат» мавзусидаги мастер-класс семинар-тренингнинг аудио формати.
Тингланг ва илмдан бахраманд бўлинг.
Суҳбатдан баъзи тезислар:
✅Нега ёш бола чарчамайди? Эртадан кечгача ўйнайди югуради, катталар эса тез чарчайди. Нега?
- Инсонни ғам, ташвиш чарчатади, тўсиқлар ва стериотиплар чарчатади, меҳнат эмас! Болада эса ғам ва стериотип, тўсиқлар бўлмайди.
✅Ҳар бир ишни онг ости даражада - Мен буни қила оламан! - деб киришган афзал. -Уддалай олармиканман? - деган шубха - 99% иш амалга ошмаслигига олиб келиши муқаррар.
✅-Нега икки инсон бир ишга киришса натижа ҳар хил бўлади? Бири муавффақият қозонса, бири касодга учрайди. Бири катта натижалар олса, бири натижаси жуда камтарин бўлади.
- Чунки ёндашув ҳар хил, салохият ҳар хил! Гумон сифати ҳар хил! Бирида яхши гумон, ғайрат ижобий, - бирида шубха, надомат, умидсизлик мавжуд. Яхши гумонда бўлиш мухим!