← Барча мақолалар

Ҳурматли Дўстим, Биродарим, Яқиним!

· 1 дақиқа ўқиш

Фарзандингизни сизни қариган чоғингизда молиявий қўллаб қувватлаши қадриятида тарбиялашингиз авваламбор Сизни ўзингизни онг ости даражасида бўшаштиради ва натижада тез қаритади.

- “Фарзандлик бўлдим”, “набиралик бўлдим”, “ота бўлдинг,, “дода бўлдинг”, “умри билан берган бўлсин” - деган шукуҳ асносида кузатувимда қандайдир ғамгинлик, улғайиш, ва қариш мавжуд. Ҳар бир шундай поғонада Онг остингиз сизга қаридинг деган хабарни юборади. Ичингиздаги жўшқин ва қизиқувчан болакайни сўндиради.

Аксинча агар сиз актив, мустақил ва молиявий эркин бўлсангиз, бу фарзандларга ўзининг хаётини қулочи ва қанотини кенг ёзиб, янги чўққи ва янги марраларга интилиб, мустақил хаёт кечиришга ундайдиган ва илхомлантирадиган нозик нейро сигнал юборади.

Сизни эса бу холат тадаббурликга, бўшашмасликга ва тиришқоқлигингиз ошиб, хушёр бўлишингизга ундайди.

Раҳмати ва карами кенг Аллоҳдан:
- Мени ҳаётим интиҳосигача мустақил қилгин - деб ният қилишимиз ижтимоий аҳамияти кенг ва оилангиз экосистемасида энг зўр занжирли мотивация эффектига эга.

Аллоҳ ҳаммамизни ўзидан ўзгага мухтож қилмасин!

Фарзандларимиз биздан кўра ғайратлик ва саодатлик бўлишсин!

Umid Hudoybediev 👈

Яқинларга ҳам улашинг!

#жамият#ният#тарбия#мотивация