← Барча мақолалар
Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳийм.

Суннатга мувофиқ:
«Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди».
Бошқарув, лидерлик ва менежмент текислигида:
Раҳбар ўзи учун яхши кўрган нарсани ходимлари учун ҳам раво кўрмагунча ҳақиқий Лидер бўла олмайди!
Изоҳ:
Бизда эски сарқитлардан қолиб кетган қонун, барча яхши нарса раҳбарга, ундан қолгани зинапоя бўйича пастга насиб этади. Худди акани кўйлагини кичик келгандан сўнг ука кийганидек.
Ваҳоланки, шароит ва фокус савдо ва ишлаб чиқаришга энг кўп таъсир этадиган, қўшимча қиймат яратадиган поғонага қаратилиши лозим ва шартдир.
Хулоса ва амал ўзингиздан!