← Барча мақолалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети 4-курс талабалари билан биргаликда ўтказилган Мастер класс.

Мавзу - Мақсад ва миссияни аниқлаш, хаёт йўлини топиш, туғри касб танлаш, лидерлик ва ўзини англаш.
Мастер класс кўтаринки рухда ўтди, амалиёт (бизнес) билан назарияни (талабаларни) жамлаш жуда катта синергия эффекти ва келажакда ўз самарасини беради. Талабаларда қизиқиш катта, фидбеклар ижобий.
Асосий тезислар:
1. Жамиятни илмсизлик ва маданиятсизлик орқага тортади
2. Мотивация интихосига етадиган ресурс, уни доим тўлдириб туриш лозим. Янги мотивация ўчоқларини излаш керак.
3. Онг остидаги лимитларни кенгайтириш ва янги лимитларни ўрнашиб қолишини ўз вақтида олдини олиш зарур.
p/s: Талабаларга ўқиш шароитлари жуда зур - ўқув ва семинар хоналари, интерактив техникалар ва бошқа шароитлар юқори даражада.