Замонавий инсоннинг энг асосий сифати!

XXI-асрда замонавий инсон қандай асосий қобилияга эга бўлиши зарур?
1. Тез ўрганувчанлик
2. Ўзгарувчан атроф мухитга тез мослаша олиш.
Маълумот кун сайин экспонента асосида кўпаиб бормоқда. Замонавий инсон доимо “ўқувчи режими” да бўлиши лозим. Шахс керакли янги билим ва кўникмаларни ўрганиб, ҳаёт сифатини яхшиламас экан, компьютердаги эски дастур сингари мансух бўлиб, эски ўтмиш мухитида яшашига тўғри келиб қолади. Хозирги кунда биз бундай инсонларни жамиятимизда кўплаб кузатишимиз мумкин.
Муваффақият кўзлаган инсон доимо UPDATE (Обновление) - янгиланиб, долзарблигини ошириб туриши зарур.
Уламодан сўрашган экан:
-Мен ибодатларимни Аллоҳ наздида қабул эканлигини қандай билсам бўлади?
-Аввалги ибодатингизга кўра хозирги ибодатингиз яхшиланиши, яъни ибодатингиз мукаммаллашиб, ўсиб, янгиланиши - уларнинг Аллоҳ хузурида қабул бўлаётгани аломатидир! - деб жавоб берган экан.