← Барча мақолалар

СИЗ НЕГА БОЙИБ КЕТА ОЛМАЯПСИЗ?

· 4 дақиқа ўқиш

Ҳар бир одамда бой-бадавлат бўлиб кетиш имкони мавжуд!

Сизда бойликга эришиш йўлидаги тўсиқлар бор!

ТЎСИҚЛАР!

🪙 1. Иқтисод қилишга муккасидан кетгансиз

Иқтисод қилиш Суннат албатта, исроф қилиш гуноҳ! Буни инкор қилмаймиз! Лекин…

“Кўп ҳаражатдан эмас балки кам даромаддан қўрқинг аслида!”
Қўшимча даромад манбаини йўлга қўйинг!
 
☝️2. Ҳалолликни унутиб қўясиз
 
Бошқаларни алдаш, кўнглинт оғритиш, чув тушириш, ёлғон ишлатиш, пора олиш каби қинғир йўллар билан топилган пулда барака бўлмайди.
 
Халол луқмага эътиборли бўлинг. Маҳсулот, товар, хизматлар ҳақида ёлғон қўшмай, ҳақиқий сифати билан тавсифлаш даркор.
 
💰3. Сармоя ҳақида ўйламайсиз

“ПАССИВ даромад - бойишнинг энг афзал йўли”

Дунё бойларининг 80%идан кўпи Пассив даромад ортидан бойишган.
Улар йиллик даромадининг 20%ини турли сармояларга йўналтиради.
 
🧾4. Маошингиз сизни қаноатлантиради
 
Катта пул топишни истаган одам НАТИЖА учун тўлов олиш ва тўлашни афзал билади, кўпинча у ўзи учун ва ўзига ишлайди.

Кимдур ойлик ошишини, мукофот пули қўшиб беришлишини кутиб яшайди, яна ким эса ўз ишини йўлга қўйиб, иқтисодий устунлик сари қадам ташлайди.
 
🤘5. Кўрпага қараб оёқ узатмайсиз

Энг ёмон иллатлар:
-Зиқна бой,
-Кибирли фақир!

Ўрисларда мақол бор:
“Дешевая популярность - дорого обходиться!”

Хўжа кўрсинлик иллатдир! Ўзингиз бўлинг! Биров бўлишга ва бўрттиришга интилманг!
Имкониятингиз, топаётган пулингизга яраша яшамасангиз, бойиб кетишингиз қийин бўлади.
 
💭6. Бировнинг орзу-умидларини рўёбга чиқараяпсиз

Ўз йўлингизни ўзингиз танланг ва уни назорат қилинг!

Касбингизга бировдан туртки кутманг!
Кўпчилик ота-онасининг, дўстини, тоғасини йўлидан юриб, уларнинг касбини эгаллайди. Чунки бу йўлдан юриш осонроқ.
У касбга меҳр қўйган-қўймаганини ўйлаб ҳам ўтирмайди. Бундай одам ҳеч қачон бойиб кетмайди.
 
🛋 7. “Қулай ҳудуд”дан ташқарига чиқишни истамайсиз

“Комфорт зонада” барака топмадингиз - у ердан чиқинг!

Муваффақиятли ва бадавлат бўлишни истасангиз, ноаниқликлар ва ноқулайликларга кўникишингизга тўғри келади.
Бўлғуси муваффақият эгаси эса бадавлат бўлишнинг осон эмаслиги, фақат қулайлик ҳақида қайғуриш бу йўлда ғов бўлишини яхши англаб етади.
 
🎯8. Пул сизга нега кераклигини билмайсиз

Аниқ мақсад қўйинг!

Молиявий режангизнинг аниқ мақсади бўлиши шарт. Сизга дадиллик, эътиборлилик, билим ва ҳаракатчанлик керак бўлади. Лекин булардан аввал мақсад ва унга эришиш йўли аниқ бўлиши даркор. Нимани исташи, хоҳлашини англаб етмаган одамнинг бой бўлиши даргумон.
 
🔐9.Биринчи навбатда харажат қиласиз, қолганини жамғарасиз

Харажатни жамғаришдан бошланг!
 
Даромадингизнинг камида 10%ини жамғариб боринг. Харажат структурасида жамғариш деган дебоча очинг.

🚷10. Бойимаслигим аниқ, деган фикрдасиз

Бой одам  - катта мақсад қўя олган, орзу-истаги сари тўғри йўлдан бора олган инсондир.

Бойлик — танланган, сараланган, омадли одамларгагина насиб қилади, деб ўйласангиз, адашасиз. Аслида кўпчилик учун муҳим бўлган товарни ишлаб чиқариш ёки сотиш, хизмат кўрсатишни йўлга қўя олган ҳар қандай одам бойликка эриша олади. Мен буни эплай оламан деб ўзни ишонтириш, ўзига кўрсатма бериш даркор. Кенгроқ фикр юритиш талаб этилади.

👎11. Сиз беқарорсиз ва беамалсиз!

Жамиятимизда кузатиладиган иллат - беқарорлик ва беамаллик.

Ўтирамиз ўйланиб! Бўлармикин? Бўмасмикин? Одамла нима деб ўйларкин?
Тез қарор қабул қилинг, етти ўлчаб бир кесинг, кўпроқ кесинг! Кўпроқ қарор қабул қилинг ва амалига шошилинг.

💡12. Ҳамма нарсага баҳонангиз бор

Баҳоналаримиз талайгина, улар бизни мақсадга эришишдан тўсади. Баҳоналарни йиғиштиринг, ноумидликдан қочинг ва амалга киришинг.

Баҳонадан қочдим деган замон янги тўсиқга дуч келамиз у ҳам бўлса - «Одамлар нима дейди!» деган тўсиқ. Одамлар фикри учун яшаманг, ўз мақсадингиз йўлида юринг.

✅Унутманг! Ғолибни хеч ким надомат қилмайди! Бойни дарров ҳамфикри, ён босадагани кўпайиб қолади.

🥸Юқорида эслатиб ўтган тўсиқларда ўзингизни таниган бўлсангиз - дархол улардан воз кечинг!

Умматнинг билимлиси ва бадавлати афзалдир!

Барчага омад ёр бўлсин!

@umidkhudayberdiev

#мотивация#тафаккур