Бизнесда дўстлашамиз!

Дўстлар ёки дўстлашиб бизнес ташкил қилгандан кўра, бизнес ташкил қилиб, сўнг дўстлашган ҳар тарафлама афзалдир!
Бизнесда 3 тоифа омил мавжуд:
-Ғоя, -Молия, -РИСК!
Дўстлар билан бизнес қилганингизда тадбиркорлик РИСКи нафақат бизнесни ўзидан ташқари - дўстликга ҳам тахдид солиб, уни ҳам қамраб олади.
Осонроқ айтадиган бўлсак - бизнесдаги риск бирданига дўстлик риштасига ҳам тахдид солади. Битта рискни икки хиссага оширасиз!
Бу ерда дўстларни, қариндошларни ишга олиш ҳам назарда тутилаяпти.
Агар сиз бошқаттан мактабга, олийгоҳга қайтиб, янги партадош қадрдон ўртоқ орттира оламан десангиз бемалол дўстлар билан бизнес қилаверинг!
ЛАЙФХАК!
Агар иложи йук бўлса, дўстингиз билан иш бошлаб (ишга олиб) қуйган бўлсангиз - йўли бор, - НИЯТда аввалдан дўстим менга зиён келтиради деб олдирдан тасаввур этиб, маълум бир миқдор зарарни хозирдан бўйнингизга олиб қуйинг.
Дўстингиз бунга арзийди ахир!
📝Фикрларингизни комментарийларда ёзиб қолдиринг!