← Барча мақолалар

Бир қарасам , дўсту ёрдан кўнглим тўқдай,

· 1 дақиқа ўқиш

Бир қарасам , атрофимда ҳеч ким йўқдай.

Бир қарасам , суянчиқдай болаларим,
Бир қарасам , улар синиқ лолаларим.

Бир қарасам , бу дунёда бахтим бордай,
Бир қарасам , буткул олам менга тордай.

Бир қарасам , муродимга етгандайман,
Бир қарасам , кўзим очиқ кетгандайман.

Бир қарасам , шон-шуҳратга йўғрилганман,
Бир қарасам , эндигина туғилганман.

Абдулла Орипов

@umidkhudayberdiev

#тафаккур