Давом этамиз…
Барака Аллоҳдандур!
Бизнесингизда барака кузатсангиз бу Аллоҳ инояти деб билинг.
Баъзи кишилар бунга сабабчи ўзим, мехнатим, ақлим - “Кўриб қўй, - Аканг чатоқ да, -Аканг да бу энди” - деган фикрда бўлиб адашиб қолади, бизнеси касодга учрашига шу нияти сабабчи бўлади.
Ишингиз юриштими, барака кирдими ёки мижозлар ва савдо ошдими? Қурган офис ёки биноингиз хашаматидан тўлқинландингизми?
Барчаси Аллоҳдандир.
Қуйидаги калимани айтиш билан Аллоҳга ҳамд айтамиз:
ما شاء الله
لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِٱللَّٰهِ
“Машаа Аллоҳ,
Ла хавла ва-ла қуввата илла биллаҳ!”
“Қуч ва қувват ёлғиз Аллоҳнинг дастак-ёрдами билангина қўлга киритилади.”
Яъни, “Эй Роббим, агар Сен менга ёрдам бермасанг мен ҳеч нарса қила олмайман, ҳеч нарсага эриша олмайман, Сендан бошқа суянчиғим йўқ”, деган бўлади.
Бу билан инсон Аллоҳни буюклигини ва ўзини эса ожизлигини тан олган ҳисобланади.