БЛОГЕРлардан жамиятга нима наф?
Жамиятга блогерларнинг фойдаси тушунарсиз.
Шифокор, ўқитувчи, қурувчи… - тушунарли.
Ишлаб чиқариш - тушунарли.
Блогерчи??? Блогерлар фаолиятини таснифлаб кўрамиз:
🎪🎭Ўйин-кулгу-томоша:
Бу ишни блогерлар хозирги кунда дўндириб қўйишяпти. Илгари телевизор кўриш ёки газета/журнал варрақлаган бўлсак - хозирда сторис, релиз, постларни свайп қиляпмиз.
💪Мотивация:
Менимча блогерлар бера оладиган энг зўр наф мотивациядир. Уларни “Гўзал хаёт тарзини” кўриб - Мен ҳам шундай яшай оламан - дейди киши. Баъзида Гўзал ҳаётга эришиш мушкулотларини кўрсатмай фақат енгил тарафини тарғиб қилишлари инсонларни чалғилиб қўяди.
Афсуски, тинимсиз меҳнат, метин тартиб ва тадаббурликсиз - Гўзал ҳаёт бўлмайди!
🎤Фикр етакчиси:
Блогерлар бугун - жамият фикрининг етакчиларидир!
Яхшиликларга (ватанни севиш, илмга интилиш, тарбия, атроф мухитни асрашни) тарғиб қилишлари, ва унга обуначилар иқтидо қилишлари гўзал иш албатта.
📚Илм, билим ва зиё:
Баъзи блогерлар - илм олиш, ривожланиш манбаидир. Биз уларни блогини мароқ билан ўқиймиз, тамоша қиламиз ва кўплаб фойдали билимларни оламиз.
🎯Янгиликлар ва долзарб мавзулар:
Бугун блогерлар ОАВларнинг ўрнини аллақачон эгаллади - биз улардан бошқалардан кўра тез сўнгги янгиликлардар боҳабар бўламиз. Улар янгиликларни қизиқарли кўринишда ўраб, пардозлаб бизга етказишади.
Долзарб мавзуларни диққат марказимизга олиб чиқиб, муаммоли масалаларни беэътибор қолдиришга бермайдилар.
💰Реклама, қўшилган қиймат:
Блогерлардан биз янги ва қизиқарли нарсаларни биламиз - улар Компанияларни, махсулот ва хизматларни, ҳамда бошқа блогерларни ривожлантиришга хисса қўшадилар, оммага танитадилар.
Давлат бюджетини аста секин тўлдирадилар ва иқтисодга қиймат қўшадилар - рекламадан ва бошқа хизматдан хақ олиб - ундан тегишли солиқ тўлайдилар.
🎗Хайр ва эҳсон!
Блогерлар мухтож, ночор инсонларга нажот, хайрия ҳаракатларига зўр тарғиботчидирлар.
Улар бир зумда зарур тиббий муолажага ёки етим есирларга бош пана учун маблағ тўплашда кучли ёрдамчи, хашар еки хайрия йиғинига зўр етакловчидирлар!
🤝Нетворкинг, дўстлик.
Бир қарашга ва қадриятга эга бўлган обуначилар дўстлашиб (комментарийларда ва б.), келажакда бир бирига ҳамфикр ва дўст бўладилар. Блогерлар - инсонларни бирлаштирадилар.
Умуман олганда Блогерлардан жамиятга наф талайгина.
Бошқа тарафдан, замонавий жамиятда блогерларда холи яшаш иложи йуқ. Улардан фақат фойда ва позитив олишга интилинг. Бўлмаса “ижтармоқ”лардан воз кечишга тўғри келади.