СУҒУРТА МАДАНИЯТИ (САВОДХОНЛИГИ) ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ
Ҳар бир жамиятда унинг ривожига бевосита салбий таъсир этадиган техноген, табиий, ёнғин ва бошқа офатлар натижасида юзага келадиган салбий оқибатлар ва уни бартараф этишга қаратиладиган харажатларни бошқариш керак ва зурурдир. Бунда жамият иштирокчиларининг риск менежмент ва суғурта маданияти ривожланганлик даражаси ушбу юзага келиши мумкин бўлган харажатларни қоплаш, минималлаштириш, тегишли захиралар ва уни бошқариш чамбарчас боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди табиий офатлардан эҳтимоллиги юқори бўлганлари – кучли шамол, зилзила, сел ва бошқалар. Бундан ташқари, олов билан боғлиқ бўлган офатлар – ёнғин, электр тармоқлари носозлиги ёки ҳаддан ташқари юкламани ошиши натижасида ёнғин келиб чиқиши ҳамда қуёшда қизиш оқибатида ёнғин келиб чиқиши, ёқиб юбориш ёки олов билан ўйнаш ва бошқа эҳтиётсизлик хатти-ҳаракатлари натижасида ёнғин келиб чиқиши, газ ускуналарини нотўғри ишлатишда юзага келиши мумкин бўлган ёнғин келиб чиқиши ва портлаш. Бундай офатларга яқин тарихимизда кўплаб мисолларни келтириш мумкин.
Ушбу офатлар иқтисодиётга ва аҳолига етказган зарарларни давлат бюджетидан компенсация қилишга тўғри келди, лекин ҳар доим ҳам бу молиявий манбаадан самарали ва етарли даражада аҳоли ва корхоналарнинг мол-мулки тўлиқ даражада тикланишига кафолат йўқдир.
Фуқароларимиз шу кунгача бундай ҳолатдарда давлат ва ҳукумат ёрдамига умид қилади ва таянади, бу манбаа етарли бўлмаган ҳолда қариндош уруғ, таниш билиш, ҳамкасблар ёрдамига мурожаат этамиз. Биз шунга ўрганганмиз!!! Кимдир биз ҳақимизда доим қайғуришига ўрганганмиз. Ваҳолангки қалтис- ликлар (рисклар) бошқарилишга мойил ва уни бошқариш зарурдир, уни бошқаришга илм ва молявий-ижтимоий инструментлар етарли.
Давоми - тўлиқ матн (PDF файлда)…