MFaktor Executive Club навбатдаги йиғилиши! (04.11)

MFaktor Executive Club нима?
- MFaktor нинг яқин дўстлари
- MFaktor ривожига ўз хиссаси ва маслахати билан кўмаклашиб келаётган хайрихох инсонлар клуби
- билим ва тажриба алмашиш мухити
- қадриятлари яқин бўлган қадрдон дўстлар давраси
Учрашувдан асосий тезислар:
- лоиха бошланишида кўрсатилган 10 сўмлик ёрдам, кейинчалик 100 сўмдан афзал!
-биз инсонни қилмиши учун ўзини эмас, ўша қилмишга сабабчи бўлган одатини ёмон куришимиз керак
- нега биз китоб ўқимаймиз? Чунки хотиржамлигимиз йўқ, ўқисак хам кирмайди хотирага. Хотиржам фурсат топайлик китоб ўқишга!
- китоб ўқиш махсус хонада ўқиш керак, мехмонлар хонасида уйқу тортади, телевизор бор хонада сериал чалғитади ва хоказо
- энг зўр китоб ўқиш учун фурсат - 5 вақт намоздан сўнгги 30 дақиқа вақт, 10 варақдан ўқилса кунига 50 варақ бўлади. Бир хафтада 1 та китобни тугатиш мумкин.
Клуб учрашувидан лавҳа:
https://youtu.be/qJhJ-48gYg4