← Барча мақолалар

Оила нима дегани?

· 2 дақиқа ўқиш

Оила бу молиявий ҳамкорлик демакдир!

Янги йилни оилавий бюджет тузишдан бошланг!

Оилавий молиядаги муаммолар пул етишмаслигидан эмас.
Улар аниқ қарорлар қабул қилинмаган ва ниятлар фокуси тарқоқлигидан бошланади.

Агар оилада:
— пул ҳақида гаплашиш қийин бўлса
— харажатлар тушунарсиз бўлса
— «пул бўлса кўрамиз» деган гап кўп ишлатилса

муаммо пулда эмас.

Муаммо — молияни бошқаруви йўқлигида.

Нима учун йил боши ҳал қилувчи?

Чунки инсон мияси йил бошида:
• ўзгаришга очиқ бўлади
• янги одатларни қабул қилади
• тартибни осонроқ қабул қилади

Агар шу пайтда бюджет бўлмаса — йил давомида мабоағлар хис туйғу билан бошқарилади, приоритет қарорлар билан эмас.

Оилавий бюджет нима?

Бу жадвал эмас. Бу — оилавий келишув. Ният ва устуворликларни белгилаш.

Бу саволларга жавоб:

«Биз молиявий қайси томонга кетяпмиз?»
«Оилавий устувор ниятларимиз нима?»

Асосий эътибор нуқталари
- Пул ҳақида очиқ гаплашиш
- Умумий 1–2 та асосий мақсад
- Жамғарма — ихтиёрий эмас, шарт
- Қарз — нормал ҳол эмас, сигнал.
- Оилавий бюджетни бошқаришда ролларни тақсимлаш (фарзандларни жалб этиш)

Оила аъзоларини қандай жалб қиламиз?
- «Сен қанча сарфладинг?» эмас
- «Бу қарор оилага нима беради?» деб сўраш
- «Ҳар ким ўзини масъул ва қадрли ҳис қилсин»

Пул — кимнинг қўлида эмас, ким маълум харажатга маъсуллиги келишиш муҳим.

“Оилавий молия қоидаси – 3 савол”

Ҳар қандай харажатдан олдин фақат шу 3 саволни беринг:

1️⃣ Бу харажат оиламизни хавфсизроқ қиладими?
2️⃣ Бу қарор келажакни енгиллаштирадими?
3️⃣ Агар бу пулни сарфламасак, оилага зарар бўладими?

👉 Агар 2 та “йўқ” бўлса — сарфни тўхтатинг.

ва бу танқидий савол билан муайян харажат қилиш қарорингизни синанг:

Бу харажат мени бу дунёд ҳамда охиритда саодат топишимга хизмат қиладими?

Бу нарса оилада:
- жанжалларни камайтиради
- эмоционал харидларни тўхтатади
- оилавий ишончни оширади

Текширинг, оилангизда:
✔️ Мақсад борми?
✔️ Бюджет борми?
✔️ Жамғарма режаси борми?
✔️ Молиявий назорат ва тахлил борми?

Оилада пул тартибга тушса — юрак ҳам тинчланади.

Пул — бахт эмас. Пулни бахт учун тўғри бошқаришда (сарф, жамғариш). Лекин пулда аниқлик бўлмаса, бахт узоқ турмайди.

Янги йилни қуруқ истаклар билан эмас, онгли молиявий қарор ва биргаликда оилавий бюджет тузиш билан бошланг!

р/s: Мусулмон киши — тадбирли, режа билан иш қилади, очиқ фикрлайди ва амал билан яшайди.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online