Адолат изловчи инсон

Инсон табиатан адолатни излайди. У ҳатто болалигиданоқ “бу тўғри эмас” деган ҳисни танасида, қалбида ҳис этади. Лекин не ажаб — айнан ўша инсон бошқаларнинг хато ва гуноҳларига нисбатан қаттиққўл бўлиб, ўзининг гуноҳларига нисбатан юмшоқ бўлади. Гўё ўзига мумкин-у, фақат бошқаларга мумкин эмас! Бу ерда қани адолат?
Бир кун, бир оддий одам нолий бошлади: “Нега одамлар менга нисбатан адолатсиз? Нега ҳамма гуноҳкор, бемалол гуноҳ қилади-да, менинг эса яхшилигимни кўришмайди?”
Шунда у туш кўрди, тушида у икки тарози кўрди. Биринчи тарозига у бошқаларнинг хатоларини, иккинчисига — ўзининг гуноҳларини қўя бошлади. Биринчи тарози оғир бўлиб ерга тушди, оғир келди, иккинчиси енгил бўлиб кўтарилиб юқорига чиқди.
Биз адолатни хоҳлаймиз, лекин ўзимиздан бошламаймиз. Адолат — нафсдан эмас, инсофдан бошланади.
Адолат — бу фақат жамиятда эмас, балки қалбдаги ҳолат.
Қалб адолатли бўлмаса, инсоннинг ҳукмлари ҳам, муносабатлари ҳам, кечиримлари ҳам нотўғри бўлади.
Биз кўпинча ўз хатомизни “инсонман-ку” деб кечирамиз, лекин бошқаларникини “гуноҳ” деб ҳукм қиламиз. Хаёлимизда жаҳаннамда куйдирамиз.
Аммо ҳақиқий адолат — ўз нафсини ҳам бошқаларни қилганимиз каби сўроқ қилишдан бошланади.
Кечириш, қабул қилиш— адолатнинг чўққиси.
Чунки кечириш — заифлик эмас, иродани нафс устидан ишлатишдир.
Адолатни излар экансиз, у аввал ўз қалбингизда бошлансин.
Шунда Аллоҳ ҳам сизга инсофли инсонларни, пок ниятли одамларни йўлингизга чиқаради.