Ўзингга фақат ўзинг ёрдам бер…

Тасаввур қилинг, сизнинг яқин дўстингиз оғир ҳолда — ишсиз, мақсадсиз ва руҳан тушкун. Сиз унга иш топиб берасиз, мотивацияли китоблар маслаҳат берасиз, ҳатто резюмесини ёзиб бериб, суҳбатга юборасиз. Бир неча ҳафтадан сўнг — у яна уйда, ҳаётдан шикоят қилмоқда. Бу ҳолатга бошқа талайгина мисоллар келтириш мумкин.
❗️Нега?
Чунки унда ички қарор бўлмади. У ўзгаришни хоҳламади — фақат сиз хоҳладингиз.
🎯Нима учун бу қайта-қайта содир бўлади?
Яхши инсонлар кўпинча “мен ёрдам бераман, шунда у ўзгаради” деб ўйлайди. Лекин…
• Инсоннинг қалбида ўзгаришга эҳтиёж туғилмаса,
Энг тўғри гаплар ҳам бекор кетади.
• Қалбида умид ва ҳаракат ёқилмаси бўлмаса,
Энг ёруғ чироқ ҳам йўл кўрсатмайди.
🔗Нима қилиш керак?
Биз ўз бурчимизни бажарамиз:
• Маслаҳат берамиз.
• Ўрнак бўламиз.
• Севамиз.
• Дуо қиламиз.
Лекин инсоннинг ўз ҳаёти учун масъулиятини унинг ўзи олиши шарт.
Кимгадир ёрдам беришни ўйлар экансиз сизнинг бирламчи вазифангиз:
• Аввало, у инсон ўзгаришга тайёрми?
• Ёрдамни зўрлаш эмас, даъват сифатида беринг.
• Ўзингизга кўп нарса олмарнг — ўзгаришни у хоҳлаши шарт.
Бугунги кунда кимнингдир ҳаётида ўзгариш қилишга бел боғлаганмисиз? Унга маслаҳат бермоқчимисиз?
Сўзларингиздан олдин бир дақиқа сукунат қилинг:
У инсон тайёрми?
Агар жавоб «йўқ» бўлса — сизнинг бурчингиз фақат дуо ва ибрат қолади.