Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети талабалари билан бўлиб ўтадиган мастер-класс…

Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети талабалари билан бўлиб ўтадиган мастер-класс семинаримиз муваффақиятли ўтди. Вақт чегараланганлиги сабабли талабалар билан бир биримизга тўймай қолдик.
Мавзу: Тўғри касб танлаш, доимий ривожланиш, ҳаётда ўз йўлини топиш, мақсад ва миссия.
Аудитория: Бакалавр ва магистрантлар. Жуда актив, фикрлари теран ва изланувчан талабалар.
Асосий тезислар:
1. Иккичилар Аълочиларга нисбатан рискга боришга хайрихохроқ бўлади, шунинг учун улардан тадбиркор чиқиши мойиллиги катта.
2. Яхши устоз мақсадга эришиш йўлидаги вақтни кескин қисқартиради.
Университет ректори т.ф.д. профессор - Конгратбой Авезимбетович Шариповга, ҳамда ташаббускор - и.ф.д. профессор Назарова Рано Рустамовнага илиқ ташаккурларимизни изҳор этамиз!
p/s: вақт чегараланганлиги сабабларга кўра эълон қилинган совғаларимизга лоиқ бўлган қатнашчиларни афсус аниқлашга фурсат бўлмади ва уларни топшира олмадик.