← Барча мақолалар

Бизнинг онгимиз – фақат маълумот сақлайдиган жой эмас, балки у биз дунёни қандай қабул…

· 1 дақиқа ўқиш

Бизнинг онгимиз – фақат маълумот сақлайдиган жой эмас, балки у биз дунёни қандай қабул қилишимизни шакллантиради. Агар биз уни доимий равишда салбий ахборот билан «озиқлантирсак», у ҳам шу руҳда ишлай бошлайди, хавотирни, ёмон кайфиятни ва нохуш фикрларни кучайтиради. Ахборот заҳарланиши ҳақиқий таҳдид бўлиб, нафақат руҳиятимизга, балки умумий ҳаёт сифатига ҳам таъсир кўрсатади.

Муаммо шундаки, мия киритилган ахборотни дарҳол йўқ қила олмайди. Ёмон янгиликлар, агрессив сўзлар, сифатсиз мусиқа ёки токсик муҳит онгимизда из қолдиради, ҳатто биз уни сезмасак ҳам.

Хўш, нима қилиш керак?

Худди жисмоний озиқланишдаги каби, онгимизни ҳам фойдали фикрлар ва ижобий ахборот билан тўлдиришимиз керак. Бунинг учун биз истеъмол қилаётган контентни ўрганиб, салбий ахборот манбаларини чеклашимиз зарур.

Ахборот ҳимоясини таъминлаш – ҳар бир инсоннинг масъулиятидир. Зарарли маълумот оқимларини таний билиш ва ўз вақтида «ўчириш» тугмасини босиш керак. Фойдали ва ижобий контент танланг, ўзингизни маънавий бойлик билан озиқлантиринг.

Энг муҳими – онгимиз чиқиндихона эмас, балки ҳаётингизни яхшилаш учун ишлайдиган қимматли неъмат эканини унутманг.

✏️✏️✏️✏️

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online