← Барча мақолалар

Тил ва ақл тезлиги

· 2 дақиқа ўқиш

Инсон ақли тез ишлайди. Бир зумда турли фикрлар, ҳис-туйғулар ва ғоялар пайдо бўлади. Лекин шу фикрларни дарров тилга олиб чиқиш тўғри бўладими?

Бу ерда муҳим қоида бор: “Тилнинг тезлиги фикр тезлигидан озгина орқада бўлиши керак, ҳеч қачон олдинда эмас.”

1️⃣ Шошилиб айтилган сўз – хато ва пушаймонга сабаб бўлади.

Жахл чиққан пайтда, асабий ёки ҳаяжонланган ҳолатда инсон нима гапираётганини англамаслиги мумкин.

Кейин эса “Нега шундай дедим?” деб афсусланади.

2️⃣ Фикрни саралаб, пухта ўйлаб сўзлаш – ақлли инсон белгиси.

Ўйлаб сўзлаш одамга ҳурмат олиб келади.

Тўғри фикрни тўғри сўзлар билан баён қилиш – санъат.

3️⃣ Жуда тез ва уйламай гапириш – муаммоларни келтириб чиқаради.

Жанглар, жанжаллар, келишмовчиликлар кўпинча тил сабабли келиб чиқади.

Одамлар баъзан ўз сўзлари билан ўзларига душман қилиб оладилар.

Қандай қилиб тилни назорат қилиш мумкин?

1. Аввал фикрла, кейин гапир.
Ҳар бир сўзингиз учун жавобгарсиз. Шуни унутманг.

2. Жаҳл чиққанда, сўзлашдан аввал нафас олинг.
Жаҳл пайтида айтилган сўзлар аксарият ҳолларда афсусга олиб келади.

3. Тинглашни ўрганинг.
Яхши гапиришдан ҳам муҳимроғи – тинглай олиш. Агар тинглашни билишса, сизга нисбатан ишонч ортади.

4. Сўзларингизда тафаккур бўлсин.
Шошиб эмас, “бу сўз кимга ва қандай таъсир қилади?” деб ўйлаб гапиринг.

💡 Ақл тилни бошқариши, тил эса унинг ортидан бориши керак. Акс ҳолда, нотўғри сўз инсоннинг ўзига зарар келтиради.

Сўзлашдан аввал ўйлаш – ҳақиқий ақлли инсон одати.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online