← Барча мақолалар

Фақат ҳис этилган нарса ҳақиқийдир

· 2 дақиқа ўқиш

Инсон ҳаёти давомида кўп нарсаларни эшитади, ўқийди ва билади. Лекин эшитилган сўзлар, ўқилган фикрлар тез ўтиб кетади, хотирада қолмайди. Улар сувга тушган из каби йўқолиб кетади. Чунки бизга ҳақиқатан таъсир қиладиган нарса – ўзимиз ҳис қилган ва бошдан кечирган тажрибаларимиздир.

📚Китоблардан ҳаёт ҳақида ўрганиш мумкин, аммо уни фақат ҳаётнинг ўзи ўргатади.
🙅‍♂️Оқибат ва хато ҳақида эшитиш мумкин, аммо уларни ҳис этмай туриб, асл маъносини тушуниш қийин.
💕Севги ва дард ҳақида шеър ўқиш мумкин, лекин юракда туйилгани ҳақиқий бўлади.

Ҳаётдаги энг муҳим дарслар китобларда эмас, балки инсоннинг шахсий тажрибасида яширин. Шунинг учун ҳар бир ҳис, ҳар бир воқеа, ҳар бир қийинчилик бизнинг ҳақиқий устозимиздир.

Фақат ўзинг ҳис этган нарса ҳақиқат

✅Биринчи муҳаббат – унинг ҳақиқийлигини фақат юрак билан ҳис қилиш мумкин.
✅Йўқотиш – инсон қадриятларини англаш учун, албатта, ниманидир йўқотиши керак бўлади.
✅Сабр ва шукр – улар ҳақида минг марта эшитиш мумкин, лекин ҳаёт синовлари орқали уларни чуқур ҳис қилиш мумкин.

💡Инсон эшитгани, ўқигани билан эмас, бошдан кечиргани билан шаклланади. Ҳақиқий билим ва туйғу – фақат ҳис этилган тажриба орқали юракка етиб боради. 🚀

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online