← Барча мақолалар

Энг катта бойлик - Сабр, қаноат ва сукут!

· 2 дақиқа ўқиш

Ҳар бир инсон ҳаётида муваффақиятга эришишни, ҳурмат қозонишни ва бахтли бўлишни истайди. Лекин кўпчилик бу мақсадларга қандай етиш мумкинлигини яхши тушунмайди. Аслида эса ҳаётда учта муҳим хислат борки, улар инсонга ақл, истеъдод ва гўзалликдан ҳам кўпроқ ёрдам беради. Бу хислатлар – сабр, қаноат ва сукут.

Сабр – барқарорлик гарови

Ҳаётда ҳар доим ҳам ҳамма нарса осон бўлмайди. Қийинчиликлар, синовлар ва нохуш ҳолатлар ҳар кимнинг бошидан ўтади. Бироқ сабрли одам ҳар қандай вазиятни назорат қила олади, ўзида куч топади ва вазиятдан тўғри чиқиш йўлини излайди. Шошқалоқлик эса, аксинча, кўплаб хатоларга олиб келади.

Тавсия:
– Қийинчиликларга дуч келганингизда, тезда муносабат бериш ўрнига, аввало, чуқур нафас олиб, вазиятни таҳлил қилинг.
– Ҳар бир синовдан сабоқ олишга ҳаракат қилинг, сабр сизга кучли шахс бўлишингизга ёрдам беради.

Қаноат – бахт калити

Қаноат – инсонни тинч ва хотиржам қиладиган энг муҳим хислатлардан бири. Ортиқча хоҳишлар, манманлик ва ҳасад инсонни руҳий чарчатади, кўнглини тинч қўймайди. Аксинча, бор нарсасидан рози бўлган инсон ҳар доим қувончли ва хотиржам бўлади.

Тавсия:
– Доимо ўзингиздаги яхши нарсаларни қадрланг, уларни қадрига етиш учун йўқотишни кутманг, ҳозироқ қадрлашни ўрганинг.
– Бошқалар билан эмас, кечаги ўзингиз билан рақобат қилинг – бундан кўра яхшироқ йўл йўқ.

Сукут – ақлли инсонларнинг белгиси

Ҳар доим гапириш шарт эмас. Ҳатто тўғри фикрда бўлсангиз ҳам, баъзи вазиятларда сукут сақлаш керак. Чунки сукут – кучли инсонларнинг қуроли. Кераксиз тортишувлар, беқарор вазиятлар ва ҳатто можаролардан қочишнинг энг яхши йўли – бу сукутни сақлашдир.

Тавсия:
– Мунозара ёки тортишувга киришишдан аввал, унинг натижаси ҳақида ўйлаб кўринг. Агар фойдаси йўқ бўлса, беҳуда вақтингизни сарфламанг.
– Инсонларнинг сўзларига эмас, уларнинг ишларига кўпроқ эътибор қаратинг. Бу сизга тўғри муносабатни шакллантиришга ёрдам беради.

Агар ҳаётда муваффақиятли, бахтли ва хотиржам бўлишни истасангиз, сабр, қаноат ва сукутни одат қилинг. Бу фазилатлар сизга нафақат ўзига ишонч, балки муҳитда ҳурмат қозонишга ҳам ёрдам беради.

Унутманг, ҳақиқий куч – гапда эмас, барқарорлик, сабр ва қаноатда! Ва булар ақл, истеъдод ва ҳусн-жамолдан устундир.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online