← Барча мақолалар

Замонлар ўзгариши, эътиборнинг ўзаро кўчиши, кучлар мувозанатининг алмашиниши ва…

· 1 дақиқа ўқиш

Замонлар ўзгариши, эътиборнинг ўзаро кўчиши, кучлар мувозанатининг алмашиниши ва ресурслар қийматининг ўзгариши — тарих давомида доимий жараён бўлган. Ҳар бир даврнинг ўзига хос қимматли ресурслари бўлган: ҳосилдор ерлар, қорамол, донлар, сув, қимматбаҳо металлар, зираворлар ва туз турли замонларда устун қийматга эга бўлган.

Техника ва технология ривожланиши билан бирга, нефть, электр энергияси, уран ва бошқа ноёб қазилмаларга бўлган талаб ортиб борди. Бугунги кунда эса энг қиммат ресурс — маълумот. Шунингдек, ушбу маълумотларга ишлов берувчи ускуналар ва технологиялар ҳам юқори қийматга эга бўлиб, улкан аҳамият касб этмоқда.

Замонлар ўзгаришига яққол мисол сифатида бугунги кунда бутун дунёга маълум маънода таъсир ўтказаётган ва бир вақтлар айнан Европа давлатлари томонидан кашф этилган Америка қитъасини келтириш мумкин. Бир пайтлар ўзи мустамлака қилинган Америка энди дунё ва, хусусан, Европа давлатларининг “катта оғаси”га айланганини кузатиш, юқоридаги фикрларни тасдиқлайди.

Бу мисоллар шуни кўрсатадики, ресурслар ва уларнинг қиймати замон талабларига кўра ўзгаради, ва бу ўзгаришлар дунёдаги кучлар мувозанатига катта таъсир кўрсатади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online