← Барча мақолалар

Кометалар, сайёралар ва бошқа осмон жисмлари — Ердан фақат маълум вақтда кузатилиши мумкин бўлган сирли ва маҳобатли жисмлардир.

· 2 дақиқа ўқиш

Улар ўз орбиталари бўйлаб ҳаракатланиб, вақт-вақти билан бизнинг наздимизда пайдо бўлади. Шу бир лаҳзали пайдо бўлиш — уларнинг “юлдузли соати” бўлиб, бу вақтда уларнинг нури бутун дунё инсонларининг диққатини ўзига тортади.

Лекин, қанчалик камдан-кам учрамасин, юлдузлар, кометалар ва сайёралар ўз йўлларига содиқ қолади. Улар йўналишдан четга чиқмайди, ўз йўлида ҳаракатланишда давом этади, коинотнинг ўз қонунига бўйсунади.

Ҳар бир инсон ҳам шу доимий ҳаракатдан илҳом олиши мумкин. Ҳар бир инсоннинг ҳаётдаги ўз ўрни, вазифаси, яъни миссияси бор ва унинг бу йўлни босиб ўтиши лозим. Бу миссия унинг қалбида ёритган ёруғлик бўлиб, уни топган инсон ҳаётидаги энг олий мақсадига эришади.

Ҳар бир инсон ўз миссиясига содиқ қолиб, унинг талабларига амал қилиб, олдинга интилмоғи керак.

Бу йўл осон бўлмаслиги мумкин — баъзан тўсиқлар, қийинчиликлар ва сабрни синайдиган вазиятлар учраб туради. Лекин тинимсиз ҳаракат, меҳнат ва сабр билан инсон ўз йўлида давом этса, унинг ҳам “юлдузли соати” албатта келади.

Комета ўз миссияси йўлидаги аниқ бир нуқтага етиб, бутун коинотни ёруғ нури билан порлаганидек, инсон ҳам ўз мақсади ва вазифасини амалга оширган вақтда атрофдагиларга ёруғлик ва умид бағишлайди.

Энг муҳими — ўзи танлаган миссиядан четга чиқмаслик, сабр ва меҳнат билан давом этиш, чунки ҳар бир инсон ўз миссиясига ва ҳаётдаги ўз “юлдузли соати”га эга.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online