← Барча мақолалар
Муҳаббат - ер юзидаги ягона кучки, уни улашганимизда кўпаяди.

Муҳаббатни аяманг, нафақат яқинларингизга, балки барчага - илиқ сўз қалбда муҳрланади, инсонга ўзига ва қудратига ишонч бахш этади - одамларга мулойим сўзлар ёрдамида мурожаат этинг.
Бугунги кунда орамизда беписандлик ва кинояли гаплар урф бўлган, аммо улар ҳали ҳеч кимни ақллироқ ёки бахтлироқ қилгани йўқ.
Гўзаллик, фаровон ҳаёт ва уйғунлик талаб этсангиз - барча нарсага муҳаббат ва ҳамд ила ёндашинг.
Чунки муҳаббат кучлиларнинг юмуши ва бешубҳа: агар сиз барча нарсага муҳаббат билан ёндашсангиз, ҳаёт сизни қўллаб-қувватлайди - барча ишларингиз ўнгидан келади, бало-қазолар эса четлаб ўтади.
Бу мураккаб замонда севинг, одатдагидан ҳам кўпроқ севинг - ҳаётингиз фаровонлашади, саломатлигингиз мустаҳкамланади.