← Барча мақолалар

Ҳозирги товар ва хизматлар бозоридаги ҳолатни инқироз деса бўладими?

· 2 дақиқа ўқиш

Статистик маълумотларга таянадиган бўлсак, деярли барча бизнес соҳаларида ўсиш бор.

Бу маълумотларга таянадиган бўлсак, бу ҳолатни инқироз дейиш қийин. Ундан ташқари ривожланаётган иқтисодда катта инқироз назарий даврлари ҳали етиб келгани йўқ. (7, 17, 21, 27, 31 йил)

Унда бу ҳолатни нима деб - Активлик умумий тушиши деса бўлади. Ваҳима қилишга ўрин йўқ.

Аҳолини етардан ортиқ кредитлаб ташлади давлат ва бизнес. Вақтинча аҳоли қарз тулаяпти. Иккинчи ярим харидорлар оғзаки резонанс таъсирида сукут сақламоқдалар. Қарзи камайса халқ яна харид бошлайди.

Бошқа тарафдан - Бизнес янги фазага ўзгаряпти деган хулоса бор.

Мижозда фикрлашга вақт бор, у ўсди ёки ўсади бу аниқ. Харид маданиятида ва сифат талабида. Бундан буён талабда юқори сервис бўлади.

Буёғига бизнесда ўйин қоидалари ўзгаради, рақобат вақт сари кучайди. Тадбиркорлик тарғиботи таъсири натижаси ўлароқ, бизнес тинимсиз ўсди шу вақтгача. Пулда жанг бўлди фақат ва нархда. Энди тадбиркорлик ақл жанги фазасига киради. Шу йил охирига бори ёки кейинги йилдан.

Менежмент
Маркетинг
Сотув ва сервис
Оптимизация
Тизимлаштириш

Шу мажбурий тўплам ишларни бажармаган бизнес буёғига маржа ололмайди.

Бизнесменлар жўжа бўлса улар учун куз келди. Энди бозор уларни санайди. Ҳақиқий мижоз оғриғига ечим берган, илмий ёндашган ва ўз мижозини таниган бизнеслар ўсади, бундай қилмаганлар секин ўйидан чиқа бошлайди.

Тадбиркор бу соққани санаб Гавайи оролларида пальма тегида ётадиган инсон эмас, балки - юқори салоҳиятли, тадбирли, кейинги трендларни кўра биладиган, илм ва идрокли ва рискга тикка боқадиган шахс! Бозор муз бўлса, тадбиркор - музёрар кемадир!
Ледокол!

✅ @umidkhudayberdiev