← Барча мақолалар

Қиммат беҳикмат бўлмас,

· 2 дақиқа ўқиш

Арзон беиллат бўлмас!

Бу вақт давомида синалган хикматни жамиятимиз кўпинча муомалат жойларида амал этишимиз сустлашиб кетган, мубтало бўлганмиз деса ҳам муболаға бўлмайди.

Арзон булса югурамиз - деган фикрни айтмоқчи шакилли муаллиф деб ўйласангиз керак, лекин мен чуқурроқ фикрлашга эътиборингизни қаратмоқчиман.

Арзон, Осонгина, Акция, Ютуқ, Тез, Мехнатсиз, Мўмайгина, Давлат хисобидан, Ўртани пулидан - шу ва шунга ўхшаш сўзлар учратган бизнинг жамият кўзи қонга тўлиб дарров ошиқиб кетишини кўплаб кузатишимиз мумкин.

Юқоридаги хикматда айтилган “Иллат” ва бундай йўлда олинажак нафимиз - Яхшими, Тўғрими, Ҳалолми, Бировни хаққи эмасми, Менга керакми шу, Эртанги оқибати, Миннатлик эмасми? - деган тушунчалар билан саволлантирмаймиз нафсимизни ва қалбимизни!!!

Вахоланг-ки барча муваффақиятсизликларимз боиси шу, қашшоқлигимиз, илимсизлигимиз, очкўзлигимиз манаби шу. Биз онг остимизни паст назарлик мақсадлар билан тўлдирганмиз, - кимдур хисобидан, текинга, арзонга, шундоққа, осонга, тезда, кимдурдан аввал!!!, кимўзарга, кўз кўзга ошиқлигимиз бизни онг остимизни кенгчиликдан блоклаб йўлимизни ёпишини унутамиз.

Навбатни бузиб ўтсак хурсанд бўламиз, бошқалардан тез ишимиз битса хузурланамиз ва буни мароқ ва мақтаниш билан баён қилиб берамиз.

Пора бериб ишимиз тез битгани-ю, маддоҳлик қилиб иш зинапоясида кўтарилганимиз ва солиқ тўлашни ва хисоблагични қандай айланиб ўтганимиз.

Лекин шу нарса сенга жисм бўлдими, охир оқибат наф бўлдими, зарар келтирмадими ўйламаймиз. Чунки буни натижасини кузатмаймиз. Бу иллтага барча табақа - бойлар ҳам мубтало.

Эй бой! Сенга нима кам? шу арзимас нарсага мухтожмисан, баҳил эмас балки ҳимматлик бой бўл! - дейдаган илм ва ғайрат йўқ.

Эй олувчи! Аллоҳдан бергувчи даражасига сени кўтаришини сўра, беришни ўрганиб тур, хадеб қўлга қарайверсанг бу холингдан ҳаргиз чиқмайсан!

Бу масала ижтимоий тусга эга эканлигини - баъзи нопок луқмалар ўзига урмасада фарзандида намоён бўлиши хақиқати барчага аён.

Энг афхал наф - илм орқали, тафаккур, таваккул, салоҳият, ҳиммат, малака ва энг асосийси меҳнат орқасилан топилганидир!

Осонга, текинга, арзонга учманг, ошиқманг, алданманг - сизга наф бўладиган, хайирлисига ошиқинг!

P/s: Аҳмадбойлар сулоласи кети узилмаганидан, соя тадбиркорлик, пораҳурлик, текинхўрлик, таъмагирлик авжи ва ҳар қандай қимор (1XBet сингарилар) жамиятимизда гуллаб яшнаётгани ҳақиқатидан илхом олинди.

✅ @umidkhudayberdiev