← Барча мақолалар

Маълумотлар осмонидаги парвоз

· 1 дақиқа ўқиш

💬💬💬

Биз маълумот жуда тез алмашиниш замонида яшамоқдамиз, бу тезлик яна ҳам тезлашаяпди ва бундан буёғига бунданда сифатли ва жадал кўриниш олиши тайин бўлиб турибди.

Бундай шароитда яшашга мослашиш ва аниқ бир режа билан бу малумотлар оламида ҳаракатланиш лозим.

Дунё осмон каби бўлиб, инсон бу осмонда бир маромда ва баландроқ учишни истаган бир “варрак” каби бўлса, маъломотлар ҳар тарафдан эсаётган шамолга ўхшайди.

Варрак стабил, узоқ ва баланд учиши учун аниқ бир барқарор ва кучли шамолни танлаши лозим бўлиб, ҳар тарафдан эсадиган ҳар хил шамолларга чап бериб, уларга ўз мақсади йўлида муносабати ёки бефарқлиги билан тайёр туриши керак!

Дуч келган, доим ўзгарувчан шамолларга бағрини бериб чалғиши, уни ҳар қаерга олиб борсада аниқ мақсадига олиб бормайди, асосий йўлидан чалғитиб ташлайди.

Энг ёмони бу маълумотлар ёмғири остига беркинган кучлар таъсирига тушиб манипуляцияга учраган жамият, натижада осон бошқариладиган қўрирчоқга айланиб боради.

Барча замонларда варракни ипини ўз қўлига олиб ўзи истаган шамол йўналишида учиришни истайдиган кучлар бўлган ва улар кўпинча муваффақият қучган. Тезлик замонида эса улар мақсаддарига осон ва тез етишлари учун энг қулай шароит муҳайё!

✅ @umidkhudayberdiev