← Барча мақолалар
Саёҳатчи чўпондан сўради:
- Эртага об-ҳаво қандай бўлади?
Чўпон жавоб берди:
- Менга ёқадиган ҳаво.
- Об-ҳаво айнан сизга ёққанидек бўлишини қаердан биласиз?
— Ҳар доим сизга ёқадиган нарсани олишнинг иложи йўқлигини англаб, нима бўлишдан қатий назар уни севишни ўргандим. Шунинг учун, об-ҳаво менга ёқадиган бўлишига аминман.…
Қалбимиздаги об-ҳаво учун фақат ўзимиз жавобгармиз.